АсосийJamiyat

Мустақиллик байрами ўтказилиши муносабати билан Тошкент вилояти туманларидаги бир нечта йўллар ёпилади

'Мустақиллик байрами ўтказилиши муносабати билан Тошкент вилояти туманларидаги бир нечта йўллар ёпилади'ning rasmi

Тошкент вилоятида бир қатор йўллар маълум муддатга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни соат 17:00 дан то 23:00 га қадар Ғазалкент шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобил йўлининг 51 кмдан (Газалкент шаҳрига асосий кириш йўли Букри (горбатий) кўприк олдидан) 53 кмга (Ибн Сино кўчасидаги қурилиш дўкони) қадар тўлиқ транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Шунингдек, Янгийўл шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни соат 16:00 дан 22:30 га қадар Янгийул шаҳар Ш.Рашидов ва Самарқанд кўчалари кесишмасидан Самарқанд кўчасининг А.Шерматов (янги осма кўприк) ва Ватанобод кўчалари билан кесишган чорраха оралиғи тўлиқ автотранспорт воситалари харакати чекланади.


 

    Бошқа янгиликлар