АсосийJamiyat

Германия банки ССВ билан 45 миллион евролик имтиёзли кредит ва 5,5 миллион евро грант ажратиш бўйича шартнома имзолади

'Германия банки ССВ билан 45 миллион евролик имтиёзли кредит ва 5,5 миллион евро грант ажратиш бўйича шартнома имзолади'ning rasmi

Германиянинг “KfW”  давлат банки сайтида “Рақамли ислоҳотлар орқали соғлиқни сақлашни яхшилаш: Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш” сарлавҳа остидаги мақола эълон қилинди.

Унда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги номидан KfW  банки Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 45 миллион евро миқдоридаги имтиёзли кредит ва 5,5 миллион евро миқдоридаги грантни молиялаштириш бўйича келишув имзолагани маълум қилинган.

“Мақсад – Ўзбекистон аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича рақамли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, - дейилади мақолада.-Ушбу ислоҳотлар маълумотлар алмашишни яхшилаш ва рақамли соғлиқни сақлаш бошқаруви инфратузилмаси ва унинг маъмурий жараёнларини тартибга солиш учун рақамли маълумотларни қайта ишлаш учун миллий соғлиқни сақлаш платформасини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади”.

Мақолада таъкидланганидек, бу тиббий ходимлар учун ахборот технологияларидан таълим бериш ва беморларнинг электрон ёзувлари каби диагностика ва даволашни тезлаштирадиган чора-тадбирларни ўз ичига олади. Бутун маълумотлар базасини рақамлаштириш, шунингдек, тиббий асбобларга техник хизмат кўрсатишни такомиллаштириш имконини беради.

“Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида камчиликлар мавжуд бўлиб, улар айниқса коронавирус инқирози даврида яққол намоён бўлди. Самарали IТ инфратузилмасини яратиш орқали соғлиқни сақлаш тизимини сезиларли даражада яхшилаш мумкин. Бу, айниқса, аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун жуда муҳим”, - дея “KfW Bankengruppe” бошқарув кенгаши аъзоси Кристиан Лаибач сўзлардан иқтибос кетиради.

Қайд этилганидек, рақамлаштириш кўрсатилаётган хизматлар нархини яхшироқ назорат қилиш имконини беради ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасини узоқ муддатда барқарор молиялаштиришни таъминлайди. 

“Молиялаштирилган ислоҳот дастури 2030 йилги кун тартибини, хусусан, “Саломатлик ва фаровонлик” Барқарор ривожланиш мақсадини амалга оширишга хизмат қилади”, деб ёзади “KfW”.

    Бошқа янгиликлар