АсосийJinoyat

Қаршидаги кўп қаватли турар-жой бинолари атрофини ободонлаштиришда 573,2 млн сўм талон-торож қилинди

'Қаршидаги кўп қаватли турар-жой бинолари атрофини ободонлаштиришда 573,2 млн сўм талон-торож қилинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “A.B.” МЧЖ томонидан  Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан тузилган пудрат шартномасига асосан “Наво” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли турар-жой бинолари атрофини ободонлаштиришда қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 573,2 млн сўм ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар