Туркиялик машҳур хонанда Иброҳим Тотлисас автоҳалокатга учради. Воқеа бугун, 25 август куни Бодрум-Яликавак автомобиль трассасида содир бўлган.

Қайд этилишича, Иброҳим Тотлисас ўтирган микроавтобус йўлнинг қарама-қарши қисмидан келаётган юк машинаси билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида автомобиллар ёна бошлаган. Воқеага гувоҳ бўлган аҳолининг ёрдами билан ёнғин ўчирилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибитида Иброҳим Тотлисас ва унинг дўсти, қўриқчи ва ҳайдовчи, шунингдек, юк машинаси ҳайдочиси жароҳатланган. Хонанда автомобиль ичида сиқилиб қолган. Унинг автомобиль салонида қолиб кетгани ҳақидаги хабарлардан кейин воқеа жойига кўп сонли қутқарув гуруҳлари юборилган.

Қутқарув гуруҳи Тотлисас қолиб кетган автомобилни кран билан чуқурликдан олиб чиқиб, сўнг хонандани машина салонидан чиқариб олган. Тотлисас зудлик билан шифохонага ётқизилган.






