АсосийSport

Ўзбекистонда илк бор Халқаро тунгги пойга мусобақаси ўтказилади

'Ўзбекистонда илк бор Халқаро тунгги пойга мусобақаси ўтказилади'ning rasmi

Пойга 17 сентябрь куни Ўзбекистоннинг сайёҳлик дурдоналаридан бири – Бухорода бўлиб ўтади.

Бу йил “Самарқанд Марафони” туркумидаги барча пойгаларни битта хайрия мақсади бирлаштирган. Бу кўзи ожизлар учун музейларнинг мослашувидир. Йиғилган маблағга аудиогидлар, тактил расмлар ва махсус жиҳозлар харид қилинади.

Пойга иштирокчилари 5 км ва 10 км масофаларда мусобақалашади.

5 км масофага "Nordic Walking" катталар ва 300 ва 600 метрга болаларнинг "Kids Run" югуришидан иборат.

Пойга эски шаҳардан бошланади ва чинакам Бухоронинг ёритилган йўлаклари, бетакрор жойлари ва кўчалари бўйлаб ўтказилади. Мусобақа меҳмонлари ва иштирокчиларини жуда бой маданий дастур кутмоқда, унда хорижлик DJ--лар иштирокида катта тунгги концерт намойиш этилади.

Тадбирда иштирок этишни истаганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар