1

Машҳур давлат вa дин арбоби ҳақида фильм яратилмоқда

МАДАНИЯТ 25.08.2022, 18:01
Машҳур давлат вa дин арбоби ҳақида фильм яратилмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” томонидан давлат вa дин арбоби, уламо Саййид Ажал Шамсуддин Умар Камолиддин ал–Бухорий ҳаёти вa фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм ишланмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур фильмда ўрта асрларда Хитойга ҳижрат қилган вa у ерда ислом динининг тарқалишига катта ҳисса қўшган Саййид Ажалнинг ҳаёти вa фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. 

Шунингдек, унинг мадраса вa масжидлар, меҳрибонлик уйлари қурилишига бош-қош бўлгани ҳақида сўз боради. Фильмда Саййид Ажалнинг Хитойда исломни тарғиб қилишга оид ҳаракатлари ҳам манбалар асосида очиб берилган.

Сценарий муаллифлари Мадина Йўлдошева вa Ҳусан Рашидов, режиссёр Ҳусан Рашидов ҳамда Илҳом Магомедибрагимов, Оператор Музаффар Юсупов, картина директори Анастасия Хаванская.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1