АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда соғломлаштириш акцияси доирасида шаҳар аҳолиси учун тиббий кўрик ва сайёр қабуллар ташкил этилади

Таҳлилларга кўра, бугун пойтахтда энг кўп тарақалган касалликлар орасида биринчи ўринни ич...

'Тошкентда соғломлаштириш акцияси доирасида шаҳар аҳолиси учун тиббий кўрик ва сайёр қабуллар ташкил этилади'ning rasmi

Таҳлилларга кўра, бугун пойтахтда энг кўп тарақалган касалликлар орасида биринчи ўринни ички секреция безлари, овқат ва модда алмашинуви хасталиклари, кейинги ўринларни қон айланиш тизими, овқат ҳазм қилиш, қон ва қон яратиш ҳамда нафас олиш аъзолари касалликлари банд этган.

Мазкур хасталикларни даволаш, соҳага доир масалаларни тизимли ва манзилли ҳал этиш учун, аввало, аҳолининг бу борадаги муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ижобий ечим топиш каби қатор чора-тадбирлар талаб этилади.

Шу борада пойтахтда ташкил этилаётган сайёр қабуллар давомида дастлаб шаҳар аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Қолаверса, уларда аниқланган касалликлар бўйича туманлар кесимида беморлар рўйхатини шакллантириш режалаштирилган. 

Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. 

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг етакчи шифокорлари аҳоли билан учрашиб, “хонадонбай” тамойили асосида кўп тарқалган касалликлар балансини яратишга кўмаклашади. 

"Фуқаролар ўртасида тиббий тарғибот тадбирлари ўтказилади. Қолаверса, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятини яхшилаш, аҳолининг соҳага доир муаммоларига ижобий ечим топиш ҳам кўзда тутилган. 

Шунингдек, акция доирасида пойтахтнинг қатор туманларида сайёр қабуллар, тиббий кўриклар ташкил этиш режалаштирилган",-дейилади хабарда.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар