АсосийJamiyat

Бухородаги қамишзорларда ёнғин содир бўлди, 100дан ортиқ қутқарув ходимлари жалб этилган

'Бухородаги қамишзорларда ёнғин содир бўлди, 100дан ортиқ қутқарув ходимлари жалб этилган'ning rasmi

Бухоро вилоятидаги қамишзорларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги Қорақир массиви ҳудудидаги қамишзорда ёнғин  бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ушбу майдон аҳоли пунктларидан узоқда жойлашганлиги сабабли аҳолига ва уларнинг мол-мулкларига хавф солмаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 107 нафар ходимдан иборат ёнғин-қутқарув бригадалари зудлик билан ёнғин жойига етиб борган. Ёнғин чуқур ботқоқлик ҳудудида бўлганлиги сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув техникаларидан фойдаланишнинг имкони бўлмади. Шу сабабли ёнғин қўлда ишлатиладиган асбоб-анжомлар орқали бартараф этилмоқда.

Бугун ёнғинни ўчиришга Мудофаа вазирлигининг махсус вертолёти ҳам жалб қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин 100 гектар майдонни қамраб олган бўлиб, унинг 80 фоизини ўчиришга эришилди. Яқин соатлар ичида ёнғин тўлиқ ўчирилади, дейилади хабарда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар