24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди.
Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда амалга оширилади: 130 ўрин учун ёпиқ рўйхатли пропорционал тизимда, 90 нафари эса 18 та округда d'Hondt усулидаги очиқ рўйхатли пропорционал тизимда сайланади.
Овоз беришда иштирок этиш учун сайловчилар 18 ёшга тўлган бўлиши, қўш фуқароликка эга бўлмаслиги, ақлан заиф ва жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиши керак.
Анголада сайловлар эрталаб 7:00 да бошланиб 17:00 да тугайди. Ангола сайлов комиссиясининг Ал-Жазира нашрига хабар беришича 86 % овозлар санаб чиқилган. Натижаларга кўра ҳукмрон партия МПЛА 52 %, мухолифатдаги УНИТА партияси 44.1 % овоз тўплаган.
Президент сайловидаги дастлабки натижаларга кўра Жоау Лоуренсо 51.08%, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 % овоз тўплаган.
Анголада рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 13 миллион 973 минг кишини ташкил этади.
15.10.2021, 19:31
Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:— 14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари...12.10.2021, 11:32
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига роппа-роса 12 кун қолди. Табиийки, бу даврда инсонларда турлича саволлар туғилади. Марказий сайлов комиссияси шундай саволлардан бирига жавоб берди.– Сайлов бюллетени...09.10.2021, 15:28
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови бўйича ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси оралиқ ҳисоботини эълон қилди.ЕХҲТ ДИИҲБ (Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари...27.09.2021, 10:44
Чеченистон Республикаси Рамзан Қодиров минтақа раҳбари сайловида 99,7 фоиз овоз тўплаб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Халқаро рекордларни қайд этувчи "Интеррекорд” агентлигига таяниб Lenta.ru хабар...