Қашқадарёда 10 та тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди

ЖАМИЯТ 27.08.2022, 08:37
Теглар: Қашқадарё, ​Коррупция
Қашқадарёда 10 та тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди

Тиббий ускуналарни қиммат нархларда сотиб олиб, буджет маблағларини талон-торож қилган тиббиёт муассасаларининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йил июль ойида Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича 10 та тиббиёт муассасаси томонидан 75 дона жами 7,8 млрд сўмлик тиббий ускуналар Қарши шаҳридаги “Д.М.” МЧЖдан шартнома асосида жуда қиммат нархларда буджет маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган.  

Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан тиббий ускуналарни асл нархидан 3 млрд. 150,6 млн. сўмга қиммат нархларда сотиб олинганлиги ҳолати бўйича 2021 йил 16 декабр куни  “Д.М.” МЧЖ раҳбари ва Қашқадарёдаги 10 та тиббиёт муассасаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.  

(Қашқадарё вилояти 1-сон асаб руҳий касалликлар диспансери, вилоят Перинатал маркази,  Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қашқадарё вилоят филиали,  Нишон туман Тиббиёт бирлашмаси,  Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Қашқадарё вилоят Фтизиатрия диспансери,  Қашқадарё вилоят Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар уруш ва меҳнат фахрийлари учун саноторияси,  Қашқадарё вилояти 2-сон асаб руҳий касалликлар диспансери, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят минтақавий филиали, Тери таносил касалликлари диспансери)

Мисол учун, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази “Ультразвуковая диагностическая система E-CUBE 8 с 4 датчиками”  тиббий ускунасини  500,0 млн.сўмга (аслида 251,1 млн.сўмлик) ёки 200 фоизга (249,9 млн сўм) устама қўйилган ҳолда сотиб олган.

Шунингдек, вилоят Тери таносил касалликлари диспансери томонидан ҳақиқий баҳоси 386,6 млн.сўмлик тиббий ускуналарни 944,1 млн.сўмга харид қилганлиги, яъни 557,5 млн.сўмга ёки 244,2 фоизга қиммат нархларда сотиб олиниб, буджет маблағлари талон-торож қилинганлиги суднинг ҳукми билан ўз тасдиғини топди.  

Умуман, юқорида қайд этилган 10 та тиббиёт бирлашмасида 7,8 млрд. сўмлик ҳарид қилинган тиббий ускуналар бозор баҳосига нисбатан 3 млрд. 150,6 млн. сўмга  қиммат нархларда харид қилиниб, бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги тергов жараёнида аниқланиб, айбдор шахслардан 3 млрд. 150,6 млн. сўм бюджетга ундирилди.

Мазкур жиноят иши доирасида 10 та тиббиёт муассасасининг 11 нафар мансабдор шахслари ҳамда “Д.М.” МЧЖ раҳбари Жиноят ишлари бўйича Қарши тумани судининг 2022 йил 4 августдаги ҳукмига асосан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан жиноий жазо чоралари белгиланди.  

Шунингдек, улар 1 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.  

 

 

Шарҳлар

Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди

29.11.2022, 18:48

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда 3 кунлик фирма жами 2.601.000.000 сўмлик иссиқхоналар ўрнатишни ютиб олди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Монополияга қарши курашиш қўмитаси муносабат билдирди. Маълум қилинишича,...
Қашқадарёда кадастр ходимлари 10 ой ичида 1600 дан зиёд ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашди

14.11.2022, 09:45

Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан ўтган 10 ой вақт давомида 1 656 та ҳолатда 1 647,1 гектар ер майдони...
Қашқадарё вилояти ҳокимининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди, яна бир ўринбосар ва туман ҳокимига ҳайфсан берилди

17.10.2022, 10:45

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовнинг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот котиби хабар қилди. Маълум қилинишича, ҳокимлик соатида бир нечта раҳбар...
Қашқадарёда 2 йигит қалбаки 13.400 АҚШ долларига “Cobalt” сотиб олди

11.10.2022, 12:18

Қашқадарё вилоятида фуқаролар томонидан қалбаки пул муомалага киритлгани аниқланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, 2022 йил 7 октябрь куни Шаҳрисабз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1