АсосийJamiyat

Ички ишлар вазирлиги 1 декабрдан ҳужжатларни расмийлаштиришда қўшимча ҳақ эвазига уйга чақириш орқали хизмат кўрсатишни йўлга қўяди

'Ички ишлар вазирлиги 1 декабрдан ҳужжатларни расмийлаштиришда қўшимча ҳақ эвазига уйга чақириш орқали хизмат кўрсатишни йўлга қўяди'ning rasmi

Аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматларининг шаффофлигини таъминлаш, соддалаштириш, фуқароларнинг сарсонгарчилигини олдини олиш, шунингдек, муҳтож қатламни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди .

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов хабар қилмоқда. 

Ҳужжат билан Ички ишлар вазирлиги шу йилнинг 1 декабридан ID-карта, хорижга чиқиш паспорти, автомобилни рўйхатга олиш ҳамда давлат рақами белгиларини олиш бўйича давлат хизматини қўшимча ҳақ эвазига уйга чақириш орқали кўрсатишни йўлга қўймоқчи. 

Маълум қилинишича, бундай хизмат “Call-center” ёки махсус мобиль дастур орқали чақирилади ҳамда планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида хизмат кўрсатувчи ходим келади. Тайёр ҳужжат ёки давлат белгилари фуқаролар хоҳишига кўра почта орқали ёки қўшимча ҳақ эвазига уйига етказиб берилади.  

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматлари доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади

Бу хизматларни йўлга қўйиш учун паспорт столга 27 та “Spark”, 27 та планшет ва ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига эса 100 та “Wolksvagen Caddy”, 135 та планшет харид қилинади. Штат бирликлари қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан фойдаланилади. Шунингдек, ушбу хизмат учун 135 та қўшимча штат бирлиги ажратилади. 

Бошқа янгиликлар