Наманганда содир бўлган ЙТҲ ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 27 август куни соат 03:45ларда 4Р-112 "Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 51-километрида "Lacetti" русумли автомашинани "Наманган-Чуст" йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, "Ваз 2107" русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Тўқнашув натижасида "Ваз-2107" автомашинасида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор, жароҳат олганлар шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.