АсосийDunyo

Хитойдаги тўйда 3 киши чақмоқ уриши оқибатида вафот этди (видео)

'Хитойдаги тўйда 3 киши чақмоқ уриши оқибатида вафот этди (видео)'ning rasmi

Шу билан бирга мамлакатнинг нариги чеккасида тўй кунини нишонлаётган куёв ҳам фотосессия чоғида ҳалок бўлган.

Хитойнинг Аньхой провинциясида яшин тўғридан-тўғри коронавирусга текширилгани келган оломонга тушди. Маълумотларга кўра, икки киши воқеа жойида вафот этган.

Чақмоқ урган лаҳза видеога тушиб қолган.

ОАВнинг хабар беришича, яна бир киши касалхонада оғир аҳволда, жами 4 нафар жабрланувчи чақмоқ уриши оқибатида жароҳатланган.

Шу билан бирга, мамлакатнинг нариги чеккасида тўй кунини нишонлаётган куёв ҳам фотосессия чоғида чақмоқ уришидан вафот этган. Бу Лицзян шаҳри ҳудудида жойлашган машҳур сайёҳлик ҳудудида содир бўлгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар