1

Наманганлик аёл "Ҳаж"га бормоқчи бўлганларни чув туширди (видео)

ЖИНОЯТ 28.08.2022, 19:34
Наманганлик аёл "Ҳаж"га бормоқчи бўлганларни чув туширди (видео)

Муқаддам 4 марта судланган аёл, қилмишларидан хулоса чиқармаган наманганлик аёл яна бир жиноятга қўл урди. "Bu kun" информацион дастурида хабар  берилишича,  у бир неча фуқаронинг ишончига кириб, зиёратга юборишига ишонтиради. Бундан жабр кўрганлар ички ишлар органларига мурожаат этишади.

Келтирилишича, шаҳарнинг Давлатобод туманида яшовчи аёл 26 июнь куни Намаган туманида яшовчи фуқаро ва унинг турмуш ўртоғига ўзини Фарғона шаҳридаги кўптармоқли хусусий корхонада иш бошқарувчи бўлиб ишлашини, қонуний тартибда Ҳаж сафари учун Саудия Арабистонига юборишини ва сафар учун бериладиган пул маблағлари эвазига барча шароит ҳамда имтиёзлар яратилишини айтган.

Улардан жами 13 минг долларига тенг тенг бўлган 140 миллион 907 минг сўм пулни олиб, Ҳаж визасини олиб бермасдан фирибгарлик қилган.

Аёл, шунингдек, шу туманда яшовчи яна бир оиладан 14 минг доллар, бошқа бир оиладан 20 минг доллар, туманнинг Хонoбод маҳалласида яшовчи фуқаро ва унинг турмуш ўртоғидан 15 731 доллар, бошқа бир фуқародан жами 7 минг доллар, яна бошқа фуқародан эса 7400 минг доллар миқдоридаги пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳозирда аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёж чораси қўлланилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1