Россиянинг 4.5 минг фуқароси Эстониядаги кўчмас мулкидан айрилди. Бунга эстон ҳукуматининг туристик визаларни беришни тўхтатиб қўйгани сабаб бўлган, дея ёзмоқда Zamon.uz' сайти.
Қайд этилишича, Эстонияда россияликларга тегишли умумий ҳисобда 41 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари бор. Бундан ташқари, 919 нафар Беларусь фуқаролари ҳам виза билан боғлиқ муаммо туфайли мол-мулкидан айрилиши мумкин.
Вейко Коммусаар россияликларга қарашли катта миқдордаги мулклар давлат миллий хавфсизлигига таҳдид эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, у ЕИга кирмайдиган давлатлар фуқароларига мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишини чеклашни таклиф қилган.






