АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича қу...

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, сҳўл ҳудудларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 30-35° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 33-35° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.

    Бошқа янгиликлар