АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда 24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди-Омбудсман

'Қорақалпоғистонда 24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди-Омбудсман'ning rasmi

Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларга нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.

Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек, оилавий шароити оғир эканлиги, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлганлиги эътиборга олинди.

    Бошқа янгиликлар