АсосийJamiyat

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

'Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-35-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 1-4 сентябр кунлари дам олиш куни деб белгиланган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг сентябр ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномаларини август ойида шакллантиради ҳамда байрам муносабати билан пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағларни 2022 йил 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштириб беради. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябр ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

    Бошқа янгиликлар