1

​Коронавируснинг “кентавр” вариантига хос яна бир ноодатий белги маълум бўлди

САЛОМАТЛИК 30.08.2022, 13:28
​Коронавируснинг “кентавр” вариантига хос яна бир ноодатий белги маълум бўлди

Бу, коронавируснинг мазкур тури тана ҳимоя механизмларига осон “чап бериш” хусусиятига эга эканлигини англатади. Қолаверса, “омикрон”нинг аввалги версияларига нисбатан юқумлилик даражаси 16 фоиз юқори. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шифокорлар хулосасига кўра, айни пайтга келиб “кентавр” янги аломатлар билан намоён бўла бошлаган. Яъни бу мутацияни юқтирганларда СOVID-19га хос одатий белгилар камдан кам ҳолларда кузатиляпти. 

Масалан, ВА 2.75 билан касалланганлар асосан тана, мушаклар ҳамда бел ва бош оғриғидан шикоят қилаётгани аввалроқ маълум бўлганди. Энди бу симптомлар қаторига кўз соҳаси билан боғлиқ белгилар ҳам қўшилди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозир “кентавр” мутацияси аниқланган баъзи беморлар ёруғ муҳитда кўзларини очишга қийналяпти. Улар кўз гавҳарида оғриқларни ҳис қилмоқда.

Ҳозир олимлар бу борада тадқиқотларни давом эттиряпти, дейилади ССВ хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1