Ўзбекистон Сибирга 200 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин. Бунда миллий маҳсулотларнинг тўғридан-тўғри экспортини амалга ошириш назарда тутилган. Бу ҳақда Замон сайти хабар берди.
Унга кўра, деҳқон ва фермерлар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижий компанияларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатишга келишилган.
Хусусан, Новосибирск шаҳридаги “Русагромаркет”, “Азия-Сибир” корхоналари, Красноярск шаҳридаги “Савдо логистика маркази” компаниялари билан Ўзбекистон маҳсулотларини тўғридан-тўғри олиб кириш масалалари кўриб чиқилгани айтилмоқда.






