Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро дўконда ўғрилик содир этаётганлиги акс этган видео тарқалмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, мазкур ўғирлик жорий йилнинг 26 август куни Яшнобод туманида жойлашган дўконларнинг бирида 1984 йилда туғилган Александр Рябов томонидан содир этилган.
А.Рябов дўкондан жами 503.000 сўмлик маҳсулотларни талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида А.Рябов 2022 йилнинг 29 август куни сурункали касаллик туфайли вафот этганлиги аниқланган. Шу сабабли, иш ҳужжатлари юритувдан тугатилади.






