1

Мирзиёев Лукашенко билан гаплашди

СИЁСАТ 30.08.2022, 19:24
Мирзиёев Лукашенко билан гаплашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 август куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Беларусь раҳбари Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклади.

Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти, ўз навбатида, Беларусь Президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.

"Ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва амалий шериклик лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилиши туфайли Ўзбекистон-Беларусь муносабатларида юксак даражага эришилганини таъкидладилар",-дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, минтақавий кун тартиби, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитини ўтказиш юз ҳам фикр алмашилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1