ДХХ Зангиота ҳокимлиги ходимини пора билан қўлга олди

ЖИНОЯТ 31.08.2022, 12:50
ДХХ Зангиота ҳокимлиги ходимини пора билан қўлга олди

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳокимлиги ходими пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХ Зангиота тумани ҳокимлиги ходими 2 нафар фуқарони Қирғизистондаги олий ўқув юртида ўқишлари ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, сўнгра уларнинг ўқишларини Тошкентдаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичига кўчириб бериш эвазига 18 минг доллар олган вақтида ушлаган.

Шунингдек, хорижий давлатлардаги ОТМларга ўқишга киришга кўмаклашиш билан шуғулланувчи, Тошкент шаҳридаги МЧЖ раҳбари Қозоғистон Республикаси фуқароси билан келишган ҳолда 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳлардан бирининг 1-босқичини тамомлаганликлари ҳақидаги ҳужжатни тайёрлаб бериш эвазига ҳар биридан 15 млн. сўмдан пул маблағи талаб қилади.

Натижада, у МЧЖ ҳисоб рақамига умумий 9 млн. сўм, Қозоғистон фуқароси номига 1900 АҚШ доллари ўтказилгани тўғрисида 4 дона квитанцияларни қабул қилиб олган вақтида, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва ИЖҚК департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1