1

Тошкентда университет талабаси 2 кишидан 2 минг АҚШ доллари олаётганида қўлга олинди

ЖИНОЯТ 31.08.2022, 13:18
Тошкентда университет талабаси 2 кишидан 2 минг АҚШ доллари олаётганида қўлга олинди

ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда   тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.

Унда пойтахтимиздаги нуфузли олийгоҳлардан бирининг 3-босқич талабаси 2 нафар фуқародан 2 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланди.

Маълум бўлишича, у Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичини тамомлаганлиги ҳақида сохта ҳужжат олиб бериб, мазкур ҳужжат орқали Тошкент шаҳридаги хусусий университетнинг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1