Жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрам тадбири ўтказилиши муносабати билан, М.Улуғбек туманидаги Махтумқули кўчасида автотранспорт воситалари ҳаракати соат 18:00 дан 24:00 га қадар чекланади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур кўча орқали ҳаракатланувчи 106-, 151-, 190-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинчалик қуйидаги чизма асосида ташкил этилишини маълум қилинди.







