АсосийJamiyat

“FlyNas” авиакомпанияси Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

'“FlyNas” авиакомпанияси Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди'ning rasmi

“FlyNas” авиакомпаниясига Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзавиация” агентлиги томонидан 2022 йил 26 августда “FlyNas” (Саудия Арабистони) авиакомпаниясининг 2021 йил 25 июндаги 12-К-сонли Эксплуатацион рухсатномасига Ўзбекистон Республикасига мунтазам рейсларни амалга ошириш учун янги Жидда – Тошкент – Жидда йўналиши киритилди.

Авиакомпания Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида ҳафтасига уч маротабадан парвозларни амалга оширишни режалаштирган.

“FlyNas” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни Airbus 320 ҳаво кемаларида амалга оширади.

 

    Бошқа янгиликлар