АсосийJamiyat

"Мустақиллик куни биз учун энг азиз байрам бўлиб қолади"

'"Мустақиллик куни биз учун энг азиз байрам бўлиб қолади"'ning rasmi

Сал аввал "Янги Ўзбекистон” боғида бошланган тантанали тадбирни президент ўз нутқи билан очиб берди.

Давлат раҳбари сўзининг аввалида бутун халқини улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

Бу ҳақда айни жараёндан унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", - деган Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар