АсосийDunyo

Қозоғистон ун ва дон экспортига қўйилган тақиқни олиб ташлади

'Қозоғистон ун ва дон экспортига қўйилган тақиқни олиб ташлади'ning rasmi

Қозоғистонда Ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш масалалари бўйича минтақалараро комиссия дон ва ун экспорт қилишдаги чекловларни олиб ташлади. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда ғалладан яхши ҳосил бўлиши кутилмоқда. 2022 йилда 13 миллион тоннадан ортиқ буғдой йиғиб олиш режалаштирилган, бу 2021 йилги ҳосилдан 12 фоизга кўпдир. Ички истеъмол учун тахминан 6,5 миллион тонна талаб қилинади.

Чеклов Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан 2022 йил 8 июлдан 30 сентябргача киритилганди.

    Бошқа янгиликлар