1

Тошкентда 40 дона "Тропикамид"ни сотишга уринган эркак ушланди

ЖИНОЯТ 01.09.2022, 15:34
Тошкентда 40 дона "Тропикамид"ни сотишга уринган эркак ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро М.Д. бошқа бир фуқаро А.га 40 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаcини 5,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1