АсосийJamiyat

Тошкентдаги технопарк ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида катта ёнғин содир бўлди (видео)

'Тошкентдаги технопарк ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида катта ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Бугун, 1 сентябрь куни соат 16:26 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қўшбеги дахасида жойлашган Яккасарой технопарк ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехининг том ва ички қисмида тахминан 1000 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлган. 

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:31да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:29 да қуршаб олинган ва соат 18:07 да бартараф этилган.

Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.

Ёнғинни бартараф этишга 11 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус сув ташишга мўлжалланган (водовоз) автомобиль, 1 та қутқарув отряди экипажи жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар