АсосийЖамият

Ўзбекистон байроғида акс этган дунёнинг машҳур жойларидан тортиб, байроқли торт ҳамда Дубай ва АҚШдаги кортежлар… Дунё бўйлаб Ўзбекистон мустақиллиги куни кенг нишонланмоқда (фото ва видео)

Ўзбекистоннинг 31 йиллиги дунёнинг қатор нуқталаридан туриб ўзбеклар томонидан ўзгача шуку...

'Ўзбекистон байроғида акс этган дунёнинг машҳур жойларидан тортиб, байроқли торт ҳамда Дубай ва АҚШдаги кортежлар… Дунё бўйлаб Ўзбекистон мустақиллиги куни кенг нишонланмоқда (фото ва видео)'ning rasmi

Ўзбекистоннинг 31 йиллиги дунёнинг қатор нуқталаридан туриб ўзбеклар томонидан ўзгача шукуҳ билан қарши олинди.

Хусусан, Америкадаги ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамига бағишлаб кортеж уюштиришди.

Ниагара шаршараси ёнида Ўзбекистон мадҳияси ижро этилди.

Шундан сўнг шаршаранинг ўзи ҳам Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.

Аҳамиятлиси, Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб Давлат байроғи тавсири туширилган катта торт ҳам яратилди.

Дубайдаги ўзбеклар ҳам Мустақилликка бағишлаб кортеж уюштирди.

Шу жумладан, "Burj Khalifa" биносига Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон байроғи тасвири туширилди.

Тошкентда бўлса, жараён байрамона ўзгача салютларга бой ўтди ва икки кун давомида инсонлар гумбурлаган товушлар, рангин жилолар таъсирида бўлишди.

Япониядаги Ҳобил Юсупов томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами шарафига миллий байроқ Кунчиқар мамлакатнинг энг баланд нуқтаси – Фужи тоғи чўққисига олиб чиқилди.

Бошқа янгиликлар