АсосийJamiyat

Тошкентда юз берган аянчли ЙТҲ оқибатида икки автомашина ариққа тушиб кетди (видео)

'Тошкентда юз берган аянчли ЙТҲ оқибатида икки автомашина ариққа тушиб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Термиз-Тошкент" йўналишидаги магистрал йўлда аянчли автоҳалокат рўй бергани айтилган видео тарқалди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг хабарига кўра, ҳодиса кеча, 2 сентябрь куни соат таҳминан 12:00ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М39 “Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз–Термиз” автомобил йўлининг 829-километрида юз берган.

1992 йилда туғилган Бекобод туманида яшовчи ҳайдовчи С.Д “Nexia 2” русумли автомобилда ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Б.Х бошқарувидаги “Nexia 3” русумли автомобиль билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган ва йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

Воқеа натижасида иккала машина ҳайдовчилари туман марказий шифохонасига олиб кетилгани айтилмоқда.  

    Бошқа янгиликлар