АсосийJamiyat

Элликқалъада қизлар иштирокида "самосуд" уюштирилди(видео)

'Элликқалъада қизлар иштирокида "самосуд" уюштирилди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Элликқалъа туманида қизлар иштирокида "самосуд" уюштирилгани акс этган видео тарқалди. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати расмий маълумотига кўра, самосуд жорий йилнинг 2 сентябр куни Элликқалъа тумани Марказий деҳқон бозори ҳудудида содир  бўлган. Шу туманда яшовчи 2005 йилда туғилган вояга этмаган фуқаро Ш.Л, 2002 йилда туғилган фуқаро Б.З нинг номидан инстаграмм социал тармоғида аккаунт очиб, унинг номидан кириб юрганлиги сабабли улар орасида жанжал келиб чиққан.  

Мазкур ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар Профилактикаси Бошқарма бошлиғи ўринбосари Т.Қарлибаева томонидан атрофлича ўрганилиб чиқилди ва маҳалла ходимлари билан биргаликда воқеа иштирокчилари ҳамда уларнинг ота-оналарига тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилган. 

Унда бундай саъй-ҳаракатлар қиз болага ярашмаслиги, фарзанд тарбиясида асосан қизларнинг тарбиясида эътиборли бўлиш кераклиги ота-оналарига яна бир марта таъкидлаб, тарбия -шахснинг  маънавий  ва ақлий қиёфасини, ҳаттоки бутун тақдирини белгиловчи омил эканлигини айтиб ўтилган.

Ушбу ҳолат бўйича Элликқалъа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар