Олимлар бел оғриғидан тез ва осон халос бўлиш имконини берувчи янги даволаш усулини топди

САЛОМАТЛИК 04.09.2022, 08:54
Олимлар бел оғриғидан тез ва осон халос бўлиш имконини берувчи янги даволаш усулини топди

Дунёда бел оғриғидан азият чекувчи беморлар кўп. Аммо турли муолажаларга қарамай, бу дарддан тўлиқ халос бўла олмаётганлар, афсуски, орамизда кам эмас.

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университети олимлари бу муаммодан тез ва осон халос бўлиш имконини берувчи янги даволаш усулини топди. Бу ҳақда  Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

У махсус “мия машғулотлари”ни ўз ичига олади.

Тадқиқотчилар фикрича, “Плацебо эффекти” деб номланган бу усул бел оғриғини анъанавий даволаш, яъни уқалаш муолажалари ва дори-дармонлар терапиясига нисбатан анча юқори натижа беради. Чунки муаммонинг илдизи кўпинча белда эмас, марказий асаб тизимидадир.  

Ўтказилган тажрибада бел оғриғидан азият чекаётган беморлар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ 12 ҳафта давомида мануаль терапияни қабул қилди.  

Қолганлар эса янги усулдаги махсус “мия машғулотлари” курсидан ўтди. Якунда иккинчи гуруҳ энг яхши натижани қайд этиб, беморлар бел оғриқларидан халос бўлди.  

Тажриба муаллифларининг таъкидлашича, бу технология суяк ва мушаклар ёки орқа мия дисклари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилмаган. Балки марказий асаб тизими билан ишлашга асосланган.

Тўғри, оғриқларнинг сабаблари кўп бўлиши мумкин. Ҳар бир ҳолат, албатта, ўзига хос ёндашувни талаб қилади. Аммо бундай омиллар орасида давомли стресс энг кенг тарқалгани. Оғриқ синдроми мушакларда спазм пайдо бўлиши туфайли юзага келади, бу эса нормал қон айланишига ҳалақит беради.  

Нофаол турмуш тарзига эга ҳамда камҳаракат кишилар бундай касалликларга кўпроқ мойил. Шу боис, тадқиқотчилар “янги усул тиббиётда катта самара беради”, деган хулосада.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1