АсосийДУНË

Ўзбекистон шахмат усталари Қозоғистонда меҳмонда бўлишди

Манғистау вилоятида Ўзбекистоннинг шахмат бўйича 2022 йилги Олимпиада чемпионларидан ибора...

'Ўзбекистон шахмат усталари Қозоғистонда меҳмонда бўлишди'ning rasmi

Манғистау вилоятида Ўзбекистоннинг шахмат бўйича 2022 йилги Олимпиада чемпионларидан иборат делегация “Олимпиада чемпионлари Манғистауда меҳмонда” номли тадбирда иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.

Тадбир арафасида вилоят акиматида Ўзбекистон шахмат делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Манғистау вилояти акими ўринбосари Улуғбек Тналиев, Қозоғистон Спорт ва маданият вазирлигининг Спорт ва жисмоний маданият қўмитаси раиси Самат Ергалиев, қозоғистонлик шахмат (блиц) бўйича ёш жаҳон чемпиони Бибисора Асаубаева ва вилоят шахмат федерацияси вакиллари ўзбекистонлик меҳмонларни 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида қўлга киритилган муваффақият билан самимий табриклади.

Шу куни Ўзбекистон шахматчилари делегацияси аъзолари Жаҳонгир Воҳидов, Жавоҳир Синдоров ва Сеидали Саидакбаров ҳамда қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаева Манғистау вилоятининг 100 нафар ёш шахматчилари билан маҳорат ўйинларини ўтказди.

Дўстлик руҳида ўтган ушбу тадбир давомида шахмат мураббийлари ҳамда ҳаваскор шахматчиларнинг ўзбекистонлик гроссмейстерлар билан эсдалик учун суратга тушиши учун фотосессия ташкил этилди.

 

    Бошқа янгиликлар