АсосийЖамият

Қашқадарёда 35 яшар эркак ётоқхонанинг 4-қаватидан тушиб кетди

Қарши шаҳридаги Шодлик маҳалласида жойлашган 2-сонли хароба ётоқхонада кеча, 3 сентябрь ку...

Қарши шаҳридаги Шодлик маҳалласида жойлашган 2-сонли хароба ётоқхонада кеча, 3 сентябрь куни бахтсиз ҳодиса содир бўлди.  

"Nasafnews" хабарига кўра, ётоқхонанинг 4-қаватида жойлашган уйлардан бирида яшовчи 1987 йилда туғилган эркак М.Н. ён қўшнилари билан жанжаллашиб қолган. 

Қўшнилар унга ўткир тиғли буюмлар билан жароҳат етказгани айтилмоқда. Фуқаро эса ўзини ҳимоя қилиш мақсадида уйига кириб, устидан қулфлаб деразадан дарахтга сакрамоқчи бўлган. Аммо дарахтгача ета олмай, қулаб тушиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу маълумотларни воқеага гувоҳ бўлган марҳумнинг бошқа қўшнилари айтишган.

Ҳозирда марҳум яшаган хонадон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан муҳрлангани таъкидланади. 

Қайд этилишича, хароба ётоқхонанинг биринчи қаватида маҳалла идораси ва ҳудуд профилактика инспектори хонаси жойлашган. Аммо улар одатда бу ётоқхонада яшаётган фуқаролар жанжалига аралашмайди.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар