4 сентябрь куни Бухоро вилоятида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси кубогининг оммавий югуриш мусобақаси ва Save Aral-2022 халқаро марафонининг иккинчи босқичи ўтказилди. Ҳудуддаги энг йирик корхона - Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ("Бухоро НҚИЗ" МЧЖ) ходимлари, маҳаллий спорт бирлашмалари ва соғлом турмуш тарзи тарафдорлари ушбу тадбирда иштирок этди. Оммавий югуриш мусобақаси Енгил атлетика федерацияси ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бухоро ҳокимияти кўмагида ташкил этилган.
Save Aral-2022 оммавий югуриш мусобақалари кузги мавсумининг хусусияти шундаки, у нафақат аҳолини, балки профессионал ҳамжамиятларни ҳам оммавий спорт турларига жалб қилади. Ижтимоий лойиҳа доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси кубоги ҳам ўйналаётган бўлиб, у нефт-газ соҳасининг ходимлари учун югуришда энг яхши кўрсаткичлар учун курашишларида қўшимча рағбатлантириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
4 сентябрда бўлиб ўтган оммавий югуриш мусобақаси Бухоро НҚИЗ ёнидаги ҳудуддан бошланиб, Қоровулбозор шаҳрида якунланди. 3500 га яқин иштирокчи 3 км масофага югуришда ўз кучини синаб кўрди. Анъанавий тарзда, Save Aral йиллик ижтимоий лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятида ўтказиладиган мусобақалар икки ярим минггача югурувчиларни жалб қилади. Спорт мусобақалари арафасида Бухоро НҚИЗ ходимлари дарахт экиш ва шаҳар ҳудудини Қоровулбозор туманининг маиший чиқиндиларидан тозалаш бўйича экологик акцияда қатнашди. Экологик акциялар ўтказилиши Save Aral ижтимоий лойиҳасининг асосий мақсадларини - экологик хабардорлик даражасани ошириш ва Орол денгизи туманида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилишга эътибор қаратишни акс эттиришга айланди.

Save Aral ижтимоий лойиҳасини шунингдек "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибий тузилмаларида ишлаётган хорижий мутахассислар ҳам қўллаб-қувватлади. Улардан биттаси, Iemke Stlin, Uzbekistan GTL заводи иштирокида Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган аввалги оммавий югуриш мусобақасининг ғолибига айланди. Минтақавий ОАВ вакиллари билан суҳбатда у ўзининг ватанида, ЖАР ҳудудида кузатилаётган бир қатор экологик муаммолар - ўрмон дарахтларини оммавий кесиб ташлаш ва ўсиб келаётган аҳоли учун ичимлик суви етишмовчилиги ҳақида гапириб берди. "Бундай кенг кўламли ижтимоий акциялар ўтказилиши инсонларни бирлаштириш ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида муҳим тадбирларга жалб қилиш имконини беради", - деб таъкидлади Iemke Stlin.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг жамоаси ўз фаолиятида экологик компонентни фаол равишда жорий этиб бормоқда ва "Автомобилсиз кун", "Бутунжаҳон сув заҳиралари куни", "Бутунжаҳон тозалик куни" каби халқаро экологик саналарни ўтказишга қўшилмоқда. Save Aral Бухоро НҚИЗ учун янги лойиҳа бўлиб, бир вақтнинг ўзида ўзида спорт, экологик ва инклюзив йўналишларни бирлаштиради.
Save Aral-2022 оммавий югуриш мусобақасининг энг яхши натижаларни кўрсатган иштирокчилари "Ўзбекнефтгаз" АЖ, Енгил атлетика федерацияси ва Бухоро НҚИЗ раҳбарияти томонидан тақдирланди. Нефтни қайта ишлаш корхонасининг ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари медаллар билан тақдирланди. Имкониятлари чекланган югурувчилар учун ҳам алоҳида номинациялар белгиланган бўлиб, уларнинг иштирок этиши Адлия вазирлиги ва волонтёрлик ташкилотлар томонидан ташкил этилди.
Эркаклар орасида ғолиблар ("Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибий бўлинмаларининг ходимлари):
1. Мусилмонов Шерали
2. Эргашев Достон
3. Элов Дилшод
Маҳаллий аҳоли орасида эркаклар:
1.Бозоров Шахриёр
2.Ражабов Илхом
3.Жалолов Қобилбек
Аёллар орасида ("Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибий бўлинмаларининг ходимлари):
1.Бақоева Холида
2.Разоқова Муқаддас
3.Жоъраева Зулайхо
Маҳаллий аҳоли орасида аёллар:
1.Музаффарова Сабина
2.Роъзиева Райхона
3.Хайдарова Мохигул
Save Aral-2022 ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқалар раиси кубоги бирлаштирилган оммавий югуриш мусобақасининг навбатдаги босқичи 6 сентябрда, Навоий вилоятининг Нурота шаҳрида бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар:
Инстаграм: @Save_aral2022
Фаcебоок: @Savearal2022





