Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутди, душманнинг ўқлари жавоб ҳаракатлари билан бостирилди, деб ёзади хорижий нашрлар мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб.
Маълум қилинишича, ҳодиса 4 сентябрдан 5 сентябрга ўтар кечаси давлат чегарасида содир бўлган. Қайд этилишича, ўққа тутиш Басаркечар туманининг Қуйи ва Юқори Шўржа қишлоқларидаги позициялардан Калбажар вилояти йўналишида амалга оширилган.
"Озарбайжон армиясининг тегишли чоралар кўриши натижасида душман ўқлари бостирилди",- дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, чегарадаги вазият нисбатан барқарор.






