Самарқанд вилоятида Марказий Осиёдаги биринчи беш юлдузли меҳмонхона қурилмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан журналистлар учун ташкил этилган пресс-турда маълум қилинди.


Самарқанднинг янги қиёфасини белгилаб берувчи – "Буюк ипак йўли" халқаро туризм маркази лойиҳаси тез орада умумий фонди 1200 га яқин хонага эга саккизта халқаро даражадаги меҳмонхона ўз ишини бошлаши айтилмоқда. Улардан бири Марказий Осиёдаги биринчи беш юлдузли "Samarkand Regency Amir Temur" меҳмонхонасидир.
Шунингдек, туристик марказнинг 17 гектардан ортиқ майдонга эга маданий объект "Боқий шаҳар" қад ростлаган.







Ушбу маскан Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Тошкент, Хива ва бошқа қадимий шаҳарларнинг намунаси ҳисобланади. Майдон ғояси устида Ўзбекистоннинг таниқли рассоми Бобур Исмоилов ишлаган.
"Боқий шаҳар"нинг вазифаси Ўзбекистон маданияти ва анъаналарининг хилма-хиллиги ва гўзаллигини бир маконда намойиш этишдан иборат.



"Буюк ипак йўли" халқаро туризм марказида нафақат саёҳатчиларни, балки ишбилармон меҳмонларни ҳам кутиб олиш режалаштирилган. Улар учун махсус конгресс маркази қурилган. Маркази 18 000 квадрат метрлик функционал майдонга эга бўлиб, юқори технологияли залда 3500 иштирокчига мўлжалланган ўн учта конференция заллари мавжуд.
Ойбек Шукуров.






