АсосийJamiyat

Мактаб синфларида болалар сонининг 40-45 нафарни ташкил этиши таълим сифатига таъсир қилмайдими?

'Мактаб синфларида болалар сонининг 40-45 нафарни ташкил этиши таълим сифатига таъсир қилмайдими?'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, АОКАда Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда ота-оналар томонидан кўп бора сўраладиган яна бир саволга Халқ таълими вазирлиги жавоб берди, дея хабар бермоқда “darakchi.uz” мухбири. 

Мактаб синфларида болалар сонининг 40-45 нафарни ташкил этиши таълим сифатига таъсир қилмайдими?

Вазирлик вакилининг жавоб беришича, қонун бўйича бир синфда кўпи билан 35 нафардан кўп бўлмаслиги кўрсатилган.  

Халқ таълими вазирлиги вакили дунёнинг кўплаб давлатларида 40 тадан ортиқ бола ўқийдиган синфлар борлигини қайд этди. Таълим сифатининг бола сонигагина боғлиқ эмаслигига  Япониядан мисол келтирилди.

    Бошқа янгиликлар