1

Ўзбекистон президенти Тоқаевга ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди

СИЁСАТ 06.09.2022, 20:45
Ўзбекистон президенти Тоқаевга ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди

2 сентябрь куни Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида бошланган йирик ўрмон ёнғинлари сабаб 43 минг гектар майдонга зарар етгани ҳақида хабар берган эдик.

Табиий офат 106 мингта ўрмон ресурсларини қамраб олган. Ёнғин кўлами иссиқ ҳаво ва кучли шамол туфайли кенгайиб борган.

Ўзбекистон раҳбари қўшни Қозоғистонга фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев бугун, 6 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Суҳбат аввалида Қозоғистон етакчисига Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари муносабати билан далда сўзлар билдирилган. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган. Шу жумладан, шу ойда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кун тартиби ҳам муҳокама қилингани айтилади.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1