Яна бир гуруҳ давлат фуқаролик хизматчилари Миллий кадрлар захирасига олинди. Бугун номзодлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, улар эндиликда агентлик томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур асосида малака оширади.
"Номзодлар 2 500 нафар давлат фуқаролик хизматчиси орасидан сараланди. Улар учун бугундан масофавий малака ошириш курслари бошланди. Шунингдек, номзодлар учун вазирлик ва идораларда амалиёт, хорижий стажировка ҳам ташкил этилади",-дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, тизим илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида такомиллашди. Мақсад — миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган самарали кадрлар захирасини шакллантириш.






