АсосийJamiyat

Бугун ҳаво ҳарорати 34-39 даража бўлиши кутилмоқда

'Бугун ҳаво ҳарорати 34-39 даража бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39° ни ташкил этади. 

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 36-38° бўлади. 

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27-32° бўлади.

    Бошқа янгиликлар