Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи эр-хотин ўзаро жанжаллашиб қолади. Жанжал давомида 39 ёшли эркак пичоқ билан аёлининг кўкрагига бир неча бор санчиб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойнинг ўзида вафот этган.
Қайд этилишича, эр-хотиннинг 3 нафар фарзанди бўлган.