Бу ҳақида депутатнинг ўзи телеграм каналида маълум қилди.
"Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидан С. Султонов исмли шахснинг Интернет сайтлар ва тармоқлар орқали тарқалган мени ҳақорат қилганлик ҳолати юзасидан қонуний чора кўришни сўраб Ички ишлар вазири номига ариза киритдик" дейди Кушербаев.
Шунингдек у "ҳақорат инсон шаъни ва қадрини камситувчи ошкора қонунбузарлик ва буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бу ёқда (аслида ҳаммага намуна бўлиши керак бўлган) вилоят ҳокими, у ёқда ўша ҳудудда яшовчи фуқаронинг бошқаларни ошкора ҳақорат қилиб тургани тоқат қилиб бўлмас ҳолат" дея қўшимча қилди.






