1

⚡️⚡️Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси 13 сентябрда чақирилади

СИЁСАТ 07.09.2022, 19:55
⚡️⚡️Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси 13 сентябрда чақирилади

Бугун, 7 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, уни Танзила Нарбаева олиб борди.

Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисини 2022 йил  13 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Таъкидланишича, навбатдаги ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари тўғрисидаги масалани муҳокама қиладилар.

Шу билан бирга, ялпи мажлисда бир қатор қонунлар кўриб чиқилади. Хусусан, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ҳам кўриб чиқилиши айтилади.  

"Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил I ярим йиллиги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш, шунингдек, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри Давлатобод туманининг  ҳамда Наманган шаҳрининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Шунингдек, сенаторлар Боёвут, Қарши, Олот, Бўстон ва Тўрақўрғон туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида белгиланган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш натижаларини муҳокама қилади",-дейилади Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1