1

Фарғонада Андижон шаҳри собиқ ҳокими ва яна 43 кишининг очиқ суди бўлиб ўтмоқда

ЖИНОЯТ 08.09.2022, 09:47
Фарғонада Андижон шаҳри собиқ ҳокими ва яна 43 кишининг очиқ суди бўлиб ўтмоқда

Фарғона вилояти суди биносида Андижон шаҳри собиқ ҳокими ва қатор собиқ мансабдорларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби xaбар берди.

Унга кўра, судланувчилар
Б.Ҳ. (эркак, 1972-йилда Қирғизистонда туғилган, муқаддам судланмаган, Андижон вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи ва Андижон шаҳри ҳокими лавозимларида ишлаган);

Қ.А. (эркак, 1982-йилда Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳри прокурори ва Андижон вилояти прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси лавозимларида ишлаган);
Андижон вилояти молия ва халқ таълими бошқармалари, Андижон шаҳри молия ва халқ таълими бўлимларининг собиқ раҳбарлари ва масъул лавозимларида ишлаган шахслар ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Жами 44 нафар судланувчининг 29 нафари эркак ҳамда 15 нафари аёл бўлиб, 34 нафар судланувчига нисбатан қамоққа олиш, 10 нафарига эса гаров ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган. Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар томонидан 63 миллиард сўмдан зиёд маблағ талон-торож қилинган ва улар Жиноят кодексининг 167, 168, 207, 209, 210, 28/210, 211, 28/211 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ушбу жиноят иши Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси А.Ўтаев раислигида ҳамда судялар О.Арабов ва Ш.Шерқуловдан иборат таркибда биринчи инстансия судида кўрилмоқда. Айни пайтда суд тергови ўтказилиб, суд жараёни давом этмоқда. Суд жараёни якуни бўйича батафсил ахборот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1