Бўстонлиқ тумани “Нанай” МФЙга олиб борувчи кўприк таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, “Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли”нинг 50 километрида жойлашган кўприкни таъмирлаш ишлари 7 сентябрдан 1 октябрга қадар давом этади.
Шу сабаб вақтинча “Нанай”, “Боғистон”, “Боладала” МФЙ ҳудудларига “Бурчмулло” орқали борилади.