Болгарияда бўлиб ўтган Х халқаро кинофестивалда ўзбек ижодкорлари бир нечта ғолибликни қўлга киритди

МАДАНИЯТ 08.09.2022, 12:44
Болгарияда бўлиб ўтган Х халқаро кинофестивалда ўзбек ижодкорлари бир нечта ғолибликни қўлга киритди

Болгария Республикаси пойтахти София шаҳрида Болгария кино академияси ва Интернет коммуникация агентлиги томонидан ўтказилган Х халқаро кинофестивалда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Ўзбектелефильм" давлат муассасаси ҳам муносиб иштирок этиб, бир қатор ютуқларни қўлга киритди. Бу ҳақда миллий телерадиокомпания бош директори Алишер Ходжаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди. 

Маълум қилинишича, "Чегарадаги қишлоқ" сериали режиссёри Эргаш Мўминов режиссёрлик иши бўйича Гран-прига лойиқ кўрилди. Шунингдек, "Чегарадаги қишлоқ" сериали сценарий муаллифи Назар Эшонқулов "Энг яхши сценарийлик иши" ва сериал оператори Аваз Тиллаев "Энг яхши операторлик иши" номинацияларида ғолиб бўлишди.

Бундан ташқари, "Жиноят жазосиз қолмайди" сериали режиссёри Акмал Ибрагимов режиссёрлик йўналиши бўйича махсус мукофотга эга бўлди.

Шу билан бирга, "Муҳаббат либослари" сериали муаллифлари Санам Ражабова, Наргиза Усанбаева ва Назар Эшонқуловлар махсус мукофотга муносиб кўрилди. Маълумот учун, "Муҳаббат либослари" сериали муаллифларидан бири Наргиза Усанбаева "Даракчи" газетасида узоқ йиллар фаолият олиб борган ва ҳозир ҳам кўп сонли муштарийлар талаби билан ижодкор ўз ҳикояларини газета саҳифаларида мунтазам бериб боради.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1