1

АҚШ Европа ҳимояси учун 2 миллиард доллар ажратади

ДУНЁ 08.09.2022, 20:01
АҚШ Европа ҳимояси учун 2 миллиард доллар ажратади

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бугун кутилмаган ташриф билан Киевга борди. 

Расмийлар билан учрашувларда АҚШ вакили Украинага, шунингдек, Европанинг 18 давлатига уларнинг мудофаасини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ҳарбий ёрдам сифатида 2 миллиард доллар ажратилишини маълум қилган.

Шунингдек, Пентагон раҳбари Ллойд Остин АҚШ Украинага яна 675 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллаган.

Zamon.uz' сайтининг маълум қилишича, 2021йил январидан бери Қўшма Штатлар Украинага хавфсизлик бўйича 13,5 миллиард доллардан ортиқ ёрдам кўрсатган. Таъкидланишича, тасдиқланган янги ёрдам пакети ҳисобга олинса, бу маблағ 14 миллиард доллардан ошади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1